Жиззахда "Адлия сайли" (Фото, видео)

Улашиш:

 “Адлия сайли”. Жиззах шаҳридаги "Ўрда" боғида ташкил этилган ушбу тадбир жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни янада ошириш, аҳолига ҳуқуқий ахборотларни, шу жумладан, мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ва ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг мазмун-моҳиятини етказиш каби эзгу мақсадларни ўзида ифода этди.

 

 

 

 

 

 

 

 

“Адлия сайли” аҳолининг барча қатламларини қамраб олди. Жараёнда ҳуқуқий маълумотлар кенг тарғиб қилинди, аҳоли ижтимоий фаолликка чорланди. Аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериш мақсадида вилоятдаги барча давлат органлари ва ташкилотлари томонидан маслаҳат бурчаклари ташкил қилиниб, уларни қизиқтирган масалаларда ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.