Олий Мажлиси қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов ишчи гуруҳи билан Жиззах вилоятида бўлди

Улашиш:

Олий Мажлис қонунчилик палатаси вакиллари Жиззахда бўлишди. Меҳмонлар вилоятдаги ижтимоий-иқтисодий ислохотлар жараёни, давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб кутиб олишга қаратилган чора –тадбирлар билан танишдилар.

Олий Мажлис қонунчилик палатасининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов бошчилигидаги меҳмонлар дастлаб, Жиззах IT PARK филиали фаолияти билан танишдилар. Бу ерда ёшлар учун яратилган шароитлар меҳмонларда катта таасуроат қолдирди.

Марказда малака ошираётган мактаб директорлари билан суҳбатда бўлишди. Шунингдек, меҳмонларга Ҳиндистоннинг “Sambhram” технология институти филиали ҳақида маълумот берилди. Бу борада Ҳидистонлик ҳамкорлар билан фикр алмашилди. Айтиш керак, 6 қаватли мазкур бинода ташкилотлар учун ажратилган хоналар, мавжуд шароитлар қонунчилик палатаси вакилларини эътиборини тортди. Сиёсий партиялар, тадбиркор аёллар уюшмаси вакиллари билан суҳбатда бўлишди. Айнан ҳудудларни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини оширишда маҳаллий Кенгаш депутатларининг ўрни ва роли эътироф этилди. Бунда темир дафтар, аёллар ва ёшлар дафтаридаги фуқаролар билан кўпроқ ишлаш зарурлиги тушунтирилди.

               

Шу куни меҳмонлар атоқли давлат арбоби Шароф Рашидов ҳайкали пойига гуллар қўйишди. Мазкур кўркам боғга ёндош Ҳамид Олимжон ва Зулфия ҳайкали ҳам меҳмонларнинг ташриф манзили бўлди. Жиззахлик ёш ижодкорлар билан мулоқотда бўлишди. Ўқувчи ёшлар томонидан бу икки забардаст шоир қаламига мансуб  шеърлардан парчалар келтирилди.

Шундан сўнг, меҳмонлар мазкур боғдаги Шароф Рашидов ҳамда Ҳамид Олимжон ва Зулфия музейларига ташриф буюришди. Экспонатлар, тарихий аҳамиятга эга маълумотлар билан танишдилар.  Қонунчилик палатаси вакилалри Жиззах шаҳридаги энг сўлим масканлардан бирига айланган Ўрда  боғдаги қисқа сайрдан сўнг янгитдан таъмирланган 29-Меҳрибонлик уйида бўлишди. Бу ерда тарбияланувчиларнинг дам олиши, спорт билан шуғулланишлари учун барча шароитлар яратилган 5 ташаббус доирасида йўлга қўйилган тўгараклар ва кутубхона ўғил-қизларнинг қизиқишлари ва билимини оширига хизмат қилади.

Адабиёт ва санъатга қизиқувчи ёшларнинг шеърият, қўшиқ, мусиқа, рақс йўналишидаги ижодий ишлари муҳташам залда меҳмонларга тақдим этилди. Ташриф давомида меҳмонлар меҳрибонлик уйига китоблар жамланмасидан иборат совғаларни топиширишди. Ёшлар билан ўтган мулоқот давомида ўзларининг қимматли маслахатларини бердилар.  

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.