Тилла камар билан хорижга чиқиб кетмоқчи бўлган шахс қўлга тушди

Улашиш:

Тошкент халқаро аэропорти орқали Деҳлига парвози олдидан «яшил» йўлак орқали чиқиб кетаётган йўловчилардан бирининг безовталаниши божхоначиларнинг диққатини тортди, деб хабар беради Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати.

Маълум бўлишича, ушбу шахс белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганида, унинг камари аслида тилладан ишлангани фош бўлган.
«Божхона ходимларини чалғитишга уринган ушбу шахс 122 гр. оғирликдаги тилла қуйма бўлагини гўёки камарнинг тўқа қисми сифатида олиб чиқмоқчи бўлган экан.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, яширинча олиб чиқишда тўхтатиб қолинган қуйма олтиннинг қиймати салкам 56 миллион сўмни ташкил қилди», – дейилади хабарда.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.