Россиялик хонанда МакSим (Марина Абросимова) оғир аҳволда касалхонага ётқизилди. Нима бўлди экан-а?..

Улашиш:

Хонанданинг менежери Маргарита Соколова шу ҳақда расман хабар тарқатган. Унинг айтишича, МакSим танасидаги даҳшатли оғриқлар туфайли кечалари ухлай олмай чиқаркан.

1 феврал куни хонанда МакSим қўшиқчиликдаги фаолиятини тўхтатгани ҳақида маълумот тарқатилганди. Бунга ҳам ҳам саломатлигининг ёмонлашуви сабаб бўлган. Дарвоқе, хонанда 2019 йили аэропортга кетаётиб автоҳалокатга учраган. Автоҳалокат МакSим бошқарган автомобил баллони ёрилиши туфайли юзага келган. Шундан кейин қисқа муддатли бўлса-да, хотирани йўқотиш ҳолатини бошдан кечирган.

Эслатиб ўтамиз, МакSим асли Қозонлик. 36 ёшда. Фаолияти давомида олтита альбом чиқариб, мухлисларига тарқатган. 2008-2010 йиллар оралиғида овоз режиссёри Алексей Луговцев билан яшаган. Ундан Александра исмли қизалоғини дунёга келтирган. 2014 йили эса тадбиркор Антон Петровга турмушга чиқиб, ундан ҳам бир қизни дунёга келтирди. Қизалоққа Мария деб исм қўйди. Фарзанди бир ёшга етгач, тадбиркор билан ҳам ажрашиб кетди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.