ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

Улашиш:

ОДАМ ҚОНИ ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

1. Қон умумий вазнимизнинг 7-8 фоизига эгалик қилади.

2. Фақат одам қонигина қизил рангда. Бошқа жониворлар қони эса турли рангларда бўлади. Масалан, ўргимчак қони мовий рангда. Денгиз қуртларининг айримлари сиёҳранг қон рангига эга.

3. Юрак мушаги организмдаги энг кучли мушак ҳисобланиб, қонни 9 метр узоқликкача ота олади.

4. Ҳар соатда одам организмидаги қон тўқималарининг 7 миллиардга яқини ўлим топиб, улар ўрнини янгиси эгаллайди. Қон тўқималарини илигимиз ва қора талоқ ишлаб чиқаради.

5. Юрак бир марта урганда, аортага 130 миллилитр қон бориб етади.

6. Қумурсқалар, жумладан, қўнғиз ва капалаклар қони ё умуман рангсиз, ёки оч сариқ рангда бўлади.

7. Одам қонини миллиграммигача ичиб йўқ қилиш учун бир миллионтадан ортиқроқ пашша зарур бўлади.

8. Қон одам организми бўйлаб турли тезликда ҳаракатланади. Масалан, артерияда унинг тезлиги соатига 1, 8 километрни ташкил этади.

9. Айрим жониворлар қонидан ўзини ҳимоя қилишда унумли фойдаланади. Масалан, шохдор калтакесаклар кўзларининг бурчак қисмидан 5 метргача узоқликдаги кушандасига қон ота олади.

10. Олимларнинг айтишича, кокоснинг ҳали пишмаган яшил тури таркиби қон плазмасида мавжуд барча моддаларга эга.

11. Ёши улуғ одамнинг организмида 6 литргача қон бўлади.

12. Ўтган асрнинг 90- йилларида «Қуръони Карим»нинг Саддам Ҳусайн қони билан битилган тури пайдо бўлган. Саддам Ҳусайн китоб тўлиқ ёзиб тугатилиши учун икки йил тинимсиз донорлик қилган экан.

13. Агар организмдаги қоннинг чорак қисмини йўқотсак, ҳаётимиз жиддий хавф остида қолади.

14. Даҳшатли фильмларда йиғлаганда кўзидан ёш ўрнига қон оқаётган одам образи яратилган. Аслида бу реал ҳаётда ҳам кузатилиши мумкин. Қачонки одам тиббиётда кам учрайдиган гемолакрия хасталигига чалинса, йиғлаганда кўзидан ёш ўрнига қон оқаркан.

15. Японлар қон гуруҳи одам характеридан далолат беришини аниқлашган. Бунга кўра, биринчи гуруҳ қон эгалари қатъиятли, иккинчи гуруҳ қон эгалари индамас, учинчи қон гуруҳи эгалари ақлли, тўртинчи қон гуруҳи эгалари хотиржам, оғир-босиқ бўлади. Улар юқоридаги фактларга шу қадар қаттиқ ишонишадики, кимнидир ишга қабул қилаётганда, албатта қон гуруҳини текширувдан ўтказишади.

16. Қон сақланадиган илк банк ўтган асрнинг 40- йилларида ташкил этилган.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.