«Умри тугаётган» биометрик паспортларни ID-картага алмаштириш қанчага тушади?

Улашиш:

Аввал хабар қилганимиздек, “Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини расмийлаштириш ва бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 январдан бошлаб янги туғилган болага, Ўзбекистон фуқаросига, Ўзбекистон ҳудудида доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахсга ва хорижий фуқарога белгиланган намунадаги идентификация ID-картаси берилади.

МАВЗУГА ДОИР: 2021 йил 1 январдан бошлаб биометрик паспорт ўрнига ID-карталар берилади

МАВЗУГА ДОИР: Энди хорижга чиқиш паспортини элчихоналар орқали олиш мумкин

ID-карта шахсни, фуқароликни тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланиб, Ўзбекистон ҳудудида фойдаланилади. ID-карта 10 йил муддатга берилади.

ID-карта расмийлаштирилганлиги ва берилганлиги учун давлат божи миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 89 фоизини, яъни 198 минг 470 сўмни (2020 йил 9 март ҳолатида) ташкил этади.

ID-карта / Фото: ИИВ

Ўзбекистон фуқаросининг 2011 йилги намунадаги биометрик паспорти, фуқаролиги бўлмаган шахс ва хорижий фуқаронинг яшаш гувоҳномаси уларнинг амал қилиш муддати тамом бўлгунга қадар ҳақиқийдир. Ушбу ҳужжатларнинг эгалари уларни белгиланган тартибда ID-картага алмаштириш ҳуқуқига эга.

МАВЗУГА ДОИР: Пластик шаклидаги янги кадастр паспортининг намунаси тақдим этилди 

Биометрик паспортни ID-картага алмаштириш:

  • 2021 йил 1 январдан 2022 йил 31 декабргача ихтиёрийлик асосида;
  • 2023 йил 1 январдан 2030 йил 31 декабргача мажбурий тартибда амалга оширилади.

Ўзбекистон фуқаросининг 2011 йилги намунадаги биометрик паспорти 2030 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.