Японияда ресторанларда қўллаш учун мўлжалланган ҳимоя ниқоблари ишлаб чиқилди

Улашиш:

Киото санъат университети олими Масако Сасаки антиқа ҳимоя ниқобини ишлаб чиқди. Унда вируслар юқиши ҳақида қайғурмаган ҳолда овқатланиш мумкин.

Ниқоб қоғоздан ишланган ушлагичдан иборат бўлиб, у ниқобга ипсиз маҳкамланган. Ниқобни бир қўлда ушлаб оғиз-бурун ёпиб турилади. Бунда тановул вақтида ниқобни ечиб туришга ҳожат бўлмайди.

Биз ноқулайликни камайтирувчи буюм ишлаб чиқишни истагандик”, деб айтган олим.
Август охирида 20га яқин киши, жумладан меҳмонхона ва ресторан бизнеси ходимлари янги ниқобни таомларни дегустация қилиш вақтида синаб кўришган. Улар ниқобни қулай деб топишган ва унда ўзларини хавфсиз ҳис қилишган.

Маска жуда самарали, чунки ундан мақсад нафас йўлига томчилар тушишини камайтириш ҳисобланади. Ушбу ниқоб нормал ҳаётга қайтишнинг йўлларидан бири бўлади”, деб айтган синовларда иштирок этган олим Такаюки Миядзава.
Бироқ синовлар иштирокчиларидан бири овқатланиш вақтида бир қўл доим ниқобни ушлаш билан банд бўлиши ноқулайлик туғдиришини айтган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.