Ўзбекистонга Россияда ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши «Авифавир» препарати етказиб берилди. Бу ҳақда Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди хабар бермоқда.
Препарат, шунингдек, Беларус, Боливия, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон каби – жами 17 та мамлакатга етказилган.
Фонд маълумотларига кўра, Россия дорихоналарида «Авифавир» препарати 8 минг рубль (қарийб 1,1 млн сўм) нархда сотувга чиқарилган.