“Авифавир” препаратини қаердан, неча сўмга олса бўлади?

Улашиш:

АОКАда ташкил этилган брифингда Санитария – эпидемиология назорати Давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабеков Россияда ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши “Авифавир” препарати ҳақида маълумот берди.

Аҳоли орасида Ўзбекистонга ушбу препарат етказиб берилгани ҳақида хабарлар тарқалган. Нурмат Отабеков бу маълумотларни қуйидагича изоҳлади:

— 2020 йил 30 майда Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Россияда Covid-19 ни даволаш учун биринчи дори воситасини рўйхатдан ўтказди. Препарат Авифавир деб номланган бўлиб, ушбу препарат Covid-19 вируси кўпайиш механизмини бузиши, тўғридан-тўғри вирусга таъсир қилиши билан ажралиб туриши клиник тадқиқотлар пайтида исботланган ва Covid-19 га чалинган беморларни даволашда юқори самарадорликни кўрсатганлиги учун Россия Федерациясида рўйхатдан ўтказилган. Ҳақиқатдан ҳам сотувда ушбу препарат йўқ. Бироқ Ўзбекистон Республикаси Хитой ва Ҳиндистонда ишлаб чиқилган Авифавир препаратини “Меҳр-шафқат” жамғармаси хмсобидан харид қилган ва беморларни даволаш учун ишлатилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.