Жиззахда ёзувчи Каримберди Тўрамурод билан ижодий учрашув ўтказилди

Улашиш:

Жиззах вилоят марказий кутубхонасида таниқли ёзувчи, “Гунг қиз”, “Синфдошлари йўқ одам”, “Қора китоб”, “Тоғай Муроддан қолган далалар”, “Жийда гули”, “Қадр кечаси” каби ўнлаб китоблар, бир неча фильмлар, хусусан, “Жийда гули” телесериали муаллифи Каримберди Тўрамурод билан ижодий учрашув ўтказилди.

Учрашувда Каримберди Турамурод ўзининг ёзган китоблари тўғрисида тухталиб, “Тоғай Муроддан қолган далалар”, “Қора китоб”, “Такси 2”, “Етти кун ва бошқа асарлари ҳақида сўзлаб берди.

Энг қизиқарли томони Каримберди Турамурод  43-ёшидан ёзувчиликни бошлаган экан. Каримберди Турамурод ёшлигидан жуда кўп китоб ўқиганлиги, мактаб кутубхонасида уч мингга яқин китоб борлиги ва барча китобларни ўқиб чиққанлиги, ҳар жума куни отаси бозордан китоб олиб келганлиги ва умуман олганда етти, саккиз мингга яқин китоб мутолаа қилганлигини таъкидлаб ўтди.

Ёзувчи К.Турамурод чет эл ёзувчилари асарларини таржима қилишга қўл урганлиги ва шеър ҳам ёзишга киришганлигини адабиёт шинавандаларига айтиб берди.

Учрашув савол жавоб ва баҳс мунозара асосида қизиқарли кечди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.