Давлат органлари ва ташкилотлари малакали кадрларни ишга таклиф қилади

Улашиш:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги бир нечта давлат органлари ва ташкилоталри билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларни малакали ва энг муносиб номзодлар билан тўлдириш мақсадида очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Жиззах вилоят бошқармасининг:

  • Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Зафаробод туман бўлими Бўлим бошлиғи ўринбосари - маблағга бўлган эҳтиёжни аниқлаш, бухгалетрия ҳисоби ва ҳисоботи сектори раҳбари;
  • Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Бахмал тумани бўлими бошлиғи ўринбосари - маблағга бўлган эҳтиёжни аниқлаш, бухгалетрия ҳисоби ва ҳисоботи сектори раҳбари;
  • Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Зомин туман бўлими Ҳуқуқшунос-маслаҳатчиси;
  • Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Фориш тумани бўлими бош ҳуқуқшуноси;
  • Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Янгиобод тумани бўлими ҳуқуқшуноси;
  • Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Дўстлик тумани бўлими Маблағга бўлган эҳтиёжни аниқлаш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботлар сектори бош инспектори;

 Жиззах вилоят Қишлоқ хўжалиши бошқармасининг:

  • Жиззах вилоят Қишлоқ хўжалиши бошқармаси Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалиги бўлими бошлиғи;
  • Жиззах вилоят Қишлоқ хўжалиши бошқармаси Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалиги бўлими бош мутахассиси;
  • Мирзачўл тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими Ходимлар, хужжатлар ва мурожаатлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассиси;
  • Пахтакор тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими Қишлоқ хўжалиги экинлари ва ердан самарали фойдаланиш шўбаси бош мутахассиси;

 Жиззах вилоят ҳокимлиги Молия бош бошқармасининг:

  • Автомобил йўлларини ривожлантириш худудий мақсадли жамғарма маблағларини бошқариш шўъбаси мудири;

Юқорида кўрсатилган вакант лавозимларга номзодлар малака талаблари бўйича маълумотларни Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали” (http://vacancy.argos.uz/) орқали билиб олишингиз мумкин.

 

Эътибор беринг!

  • Танловда иштирок этишни истаган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали” (http://vacancy.argos.uz/) орқали рўйхатдан ўтишлари мавжуд бўш лавозимлардан бирини танлаб сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.
  • Хужжат топширувчилар ONE ID тизимидан рўйхатдан ўтган бўлишлари ҳамда ўзларининг шахсий маълумотлари тўлиқ ҳолда киритилган бўлиши лозим.
  • Аризалар қоғоз шаклида бевосита қабул қилинмайди.

 Танлов босқичлари ҳақидаги маълумотларни:

  • Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Жиззах вилоят бошқармасининг 72 226 55 76 телефон рақами орқали;
  • Жиззах вилоят Қишлоқ хўжалиши бошқармасининг 72 226 12 66, 72 226 32 44 телефон рақами орқали;
  • Жиззах вилоят ҳокимлиги Молия бош бошқармасининг 72 226 52 68 телефон рақами орқали билиб олшингиз мумкин.

Танлов давомида юзага келадиган муаммолар юзасидан ишонч телефони:  72 226 13 21

 

Номзодлардан ариза ва керакли ҳужжатларни қабул қилиш муддати:

2020 йилнинг 29 октябрдан –  12 ноябргача

 

Танлов қуйидаги босқичларда ўтказилади:

1- босқич – ҳужжатларни қабул қилиш;

2-босқич – номзодларнинг вакант лавозимга қўйиладиган малака талабларига мувофиқлигини ўрганиш;

3- босқич – номзодларни тестдан ўтказиш;

4- босқич – суҳбат ўтказиш.

Порталдан фойдаланиш ва ҳужжатларни электрон тақдим этиш бўйича қўлланма: 

Ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш муддати ўтганидан сўнг юборилган ариза ва ҳужжатлар қабул қилинмайди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.