2021 йилда республика бюджети ниманинг ҳисобига шакллантирилади?

Улашиш:

«2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Қонун лойиҳаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва 2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетини шакллантириш ва ижро этиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишга йўналтирилган. Бу ҳақда «Норма» хабар бермоқда.

Қонун лойиҳасида 2021 йил учун республика бюджети даромадлари прогнози келтирилган, млрд сўмда:

Республика бюджети даромадлари - 120 160,4

1. Бевосита солиқлар – 32 353,1

1.1. Фойда солиғи – 26 047,2

1.2. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи – 6 305,9

2. Билвосита солиқлар – 60 204,0

2.1. Қўшилган қиймат солиғи – 46 955,4

2.2. Акциз солиғи – 9 950,2

2.3. Божхона божи – 3 298,4

3. Ресурс тўловлари ва мол-мулк солиғи – 12 922,8

3.1. Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ – 12 922,8

4. Бошқа даромадлар ва солиқ бўлмаган бошқа тушумлар – 14 680,6.

Ҳужжатнинг лойиҳасида 2021 йил учун мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳам белгиланган.

2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети тақчиллигининг юқори чегарасини ЯИМга нисбатан 5,4% миқдорида белгилаш таклиф қилинмоқда.

Шунингдек, қонун лойиҳасида молия йили якуний санаси ҳолатига Ўзбекистон Республикаси номидан ва унинг кафолати остида жалб қилинган давлат қарзи қолдиғининг миқдори бу йил ЯИМга нисбатан 60%дан ошмаслиги назарда тутилган.

2021 йил давомида Ўзбекистон Республикаси номидан ва унинг кафолати остида ички ва ташқи қарзларни жалб қилиш бўйича йиллик имзоланадиган янги битимларнинг чекланган соф ҳажми $5,5 млрд, шундан, давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш учун – $2,2 млрд (шу жумладан, давлат қимматли қоғозлари – 5 трлн. сўм), инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун – $3,3 млрд миқдорида белгиланади.

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.