Туркияда зилзила қурбонлари сони сезиларли равишда ошди

Улашиш:

Туркиянинг ғарбий ҳудудида содир бўлган кучли ер қимирлаши натижасида вафот этганлар сони 42 нафаргача ошди. Бу ҳақда мамлакатнинг Фавқулодда вазиятлар бўйича агентлиги хабар берган. 

Аввалроқ вайроналар остидан 100 киши чиқариб олингани ва 25 киши вафот этгани хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, 30 октябрь санасида Туркиянинг ғарбий қисмида 6,6 балли зилзила содир бўлди.

Қайд этилишча зилзиланинг эпицентри Измир ҳудудига тўғри келган, чуқурлиги эса 16,5 километр.

Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, ер силкинишлари мамлакатнинг катта қисмида, хусусан Истанбулда ҳам сезилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.