Коллежга киритаман деб 400 доллар олган «уддабурон» ушланди

Улашиш:

3 ноябрь куни Самарқанд вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ЖҚБ Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида 1966 йилда туғилган Ҳ. таниши С. исмли фуқаронинг жиянини Автомобиль йўллари коллежига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, ундан 400 АҚШ доллари миқдоридаги пулни олаётган вақтида ушланган. Пора сифатида берилган пул ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинган.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИОФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.