42 нафар ходимга фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун компенсация ундирилди

Улашиш:

Зомин туман адлия бўлими томонидан 42 нафар фуқароларнинг Зомин туман давлат санитария-эпидемиология назорати марказида ишлаган даврларида фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун компенсация ундириб беришда амалий ёрдам сўраб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Аниқланишича, мазкур фуқаролар Зомин тумани ДСЭНМда ишлаб келиб, 31.12.2019 йилда ташкилот раҳбарининг 48-к-сонли буйруғи билан меҳнат шартномаси бекор қилинган бўлишига қарамасдан, улар билан ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилмаган. Меҳнат Кодексининг 151-моддасида меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланиши кўрсатилган.

Шунга кўра, Зомин туман адлия бўлими томонидан тегишли ҳужжатлар тўпланиб, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 188-189-моддалари, Меҳнат кодексининг 151, 274-моддалари, “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 8-моддаси, ҳамда Адлия вазирлиги тўғрисидаги Низомга асосан ФИБ Зарбдор туманлараро судига даъво аризаси киритиши таъминланган. Мазкур даъво аризалар асосида 42 нафар ходимларга 62 374 000 сўм пул маблағлари ундирилиши таъминланди.

Нодир Ўразалиев

Зомин туман адлия бўлими

етакчи маслаҳатчиси

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.