Жиззахда кекса аёл 19 метр чуқурликдаги қудуққа тушиб кетди

Улашиш:

Жиззах вилоятида ФВВнинг вилоят бошқармаси қутқарувчилари эҳтиётсизлик туфайли қудуққа тушиб кетган кекса аёлни қутқариб қолишди.

2020 йилнинг 24 ноябрь куни эрталаб соат 7:30 да Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани «Лалмикор» МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи 69 ёшли фуқаро уй қудуғидан сув олиб чиқмоқчи бўлиб, эҳтиётсизлик оқибатида қудуқ ичига тушиб кетган.

Воқеа содир бўлган жойга зудлик билан катта лейтенант Боҳодир Норбобоев бошчилигидаги Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вилоят бошқармаси қутқарув гуруҳи етиб борган.

Қудуқнинг чуқурлиги 19 метрни ташкил этади. Қутқарувчи Шодиёр Ҳайдаров махсус арқон ёрдамида қудуққа тушиб, кекса аёлни хавфсиз олиб чиққан. У дарҳол касалхонага юборилган.

Қайд этилишича, жабрланувчи жиддий жароҳатлар олмаган. Шифокорлар унинг ҳолатини ижобий деб баҳоламоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.