Кучли шамол ва қор кўчкиси хавфи сабаб водийга йўл вақтинча ёпилди

Улашиш:

Қамчиқ довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Бунга кучли шамол ва қор кўчкиси хавфи сабаб бўлган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.

«Айни пайтда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарлиги остида махсус хизматлар вазиятни яхшилаш учун иш олиб бормоқда. Йўл ҳаракатланиш учун хавфсиз ҳолатга келтирилганидан сўнг, довонда транспорт ҳаракати яна тикланади», - дейилади маълумотда.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.