«Мурдаси куйдирилган» ҳинд уйига қайтиб келди

Улашиш:

Ҳиндистонда бир одам «коронавирус туфайли вафот этгач мурдаси куйдирилгандан сўнг» ҳеч нима бўлмагандай уйига қайтиб кетди, дея хабар берди NDTV.

Ноябрь ойи бошларида коронавирусга топширган тести мусбат чиққан 75 ёшли одам шифохонага тушган. Бир неча кундан сўнг тиббиёт муассасаси оиласи билан боғланиб, қайғули хабарни етказишган.

COVID-19дан вафот этганларнинг мурдасини сақлаш протоколига биноан, қариндошлар марҳумнинг ёнига йўлатилмаган, шифокорлар уни маълум масофадангина кўрсатишган.

Шундан сўнг қариндошлари эркакнинг мурдасини ёқишиб, анъанавий хайрлашув маросимини ўтказишга тайёргарликни бошлаб юборишган. Бироқ шу пайт шифохонадан қўнғироқ қилиб, унинг тирик эканлиги, тузалгани ва уйига қайтишга тайёр эканлигини хабар беришган.

«Биз шокка тушиб қолдик. Уни уйга олиб келдик. Кимни ёқиб юборганимизни билмаймиз», — деди «тирилган» беморнинг ўғли.

Охир-оқибат, аниқланишича, ўша куни коронавирусдан бошқа бир бемор вафот этган, уни адаштириб қўйишган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.