Тошкентда ичимлик суви кескин қимматлашиши мумкин

Улашиш:

Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖнинг ҳозирги кунда амалда бўлган тарифини оширишни таклиф этмоқда.

Жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган ҳужжат лойиҳасида қайд этилишича, «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ 2019 йилда молиявий иқтисодий фаолиятдан 58,8 млрд.сўм ҳамда 2020 йил 8 ойлигида 21,3 млрд.сўм зарар кўрди.

Жамиятнинг молиявий аҳволидан келиб чиқиб, жамият томонидан тақдим қилинаётган  ичимлик суви ва канализация хизмати учун ишлаб чиқилган тарифларни қайтадан кўриб чиқиш учун Ишчи гуруҳ тузилиши сўралмоқда.

Янги таклиф этилаётган тарифларда қуйидаги нарх даражаларида белгилаш таклиф этилаяпти.

1 метр куб ичимлик суви учун тарифлар:

  • аҳоли, бюджет ва улгуржи истеъмолчилар учун (қўшимча қиймат солиғисиз) 310 сўмдан 500 сўмга (161,2%)га;
  • тижорат ташкилотлари учун 730 сўмдан 1500 сўмга (205,4%) га ўсиши;

Шунингдек, канализация хизматлари учун тарифлар:

  • аҳоли, бюджет ва улгуржи истеъмолчилар учун (қўшимча қиймат солиғисиз) 250 сўмдан 350 сўмга (140,0%)га;
  • тижорат ташкилотлари учун 460 сўмдан 820 сўмга (178,2%) ўсиши кутилмоқда.
2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.