NASA астрофизиклари 16 декабрь — 22 декабрь оралиғида кучли магнит бўронлари юз беришидан огоҳлантиришди.
Қуёшда бир нечта кучли портлаш содир бўлиб, ажралган энергияси Ерга ёпирилади, бу аввалдан ҳозирлик кўриш лозим бўлган мураккаб даврдир, дейилади хабарда. Фазодан келган магнит тўлқинлари инсон саломатлигига таъсирини ўтказишдан ташқари, «дунёни зулматга чўктириши» ва электр станцияларида узилишларгача олиб келиши мумкин.
NASA қайд этишича, ушбу магнит бўрони сўнгги 300 йилдаги энг йиригидир. Уни Қуёшдаги AR2192 доғидаги плазмалар отилиши ҳосил қилади, бунда зарядланган зарралар ёруғликни 90 фоизгача юта олади.
Шифокорлар метеосезувчанлиги юқори инсонларга шу кунларда оғир жисмоний фаолиятдан ўзларини тийишни маслаҳат беришмоқда.