Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкентда уйлар нархи кескин кўтарилиши мумкинлигини айтди

Улашиш:

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахтда оммавий равишда кўп қаватли янги уйлар қурилаётганига қарамасдан, уларнинг нархи нега пасаймаётганига оид саволга изоҳ берди, деб хабар бермоқда «Газета.uz».

Аввалроқ шаҳар ҳокими маҳаллий депутатларга мурожаатида 2020 йилда 125 та 8444 та хонадонга (595 минг кв.м) эга кўп қаватли уйлар қурилганини маълум қилган эди.

«Кўпчилик ҳамма ёқ қурилиш, қум ва чанг бўлиб кетди, деб норози бўлди. Агар бугунгача Тошкентда оммавий қурилишларни қилмаганимизда бугунги нархлар ҳам бўлмасди. Биз икки ярим — уч йил аввал ўтириб, яқин орада уйларнинг нархи 1 квадрат метрга 1500 доллардан кам бўлмаслигини прогноз қилганмиз. Хабарингиз бўлса, шаҳарда уйларни 2−3 та компания қурарди. Уйларни ҳам сотиш офислари бўлмас эди, қанақадир таниш топишингиз керак эди. Қайсидир офисларга чиқардингиз, тортмани очарди, «50 фоизини қўйинг, битганда оласиз», дерди — 3 йил олдин», — деган ҳоким.

Ҳоким агар Тошкент шаҳрида қурилиш тўхтатиб қўйилса, нархлар кескин ошиши кузатилишини қайд этган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.