Hubble спиралсимон ёрқин галактикани суратга олди

Улашиш:

Hubble телескопи «Катта ит» юлдузлар туркумида жойлашган NGC 2217 ёрқин спиралсимон галактиканинг сурати билан бўлишди. Сурат телескоп ишига бағишланган расмий сайтда эълон қилинган.

Таъкидланишича, NGC 2217 — кашакка эга спирал галактика. У Ердан тахминан 65 миллион ёруғлик йили узоқлигида жойлашган ва ўлчами бўйича «Сомон йўли»чалик келади.

Галактика узунлиги 100 минг ёруғлик йилига тенг. Унинг марказида юлдузлар жамланган бўлиб, маҳкам ўралган спирал қўллар тўплами каби ёрқин тасмани ҳосил қилади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.