Инсоният яна қанча вақт коронавирус чекловлари билан яшаши мумкин?

Улашиш:

Коронавирус пандемияси фонида расмийлар томонидан қўйилган чекловларнинг амал қилиш муддатини қачонгача давом этиши мумкин?
Ушбу саволга Россиянинг Н. Ф. Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология илмий-тадқиқот маркази раҳбари Александр Гинцбург жавоб берди.

У Россия мамлакат аҳолисининг 70 фоизга яқини коронавирусга қарши эмланиб бўлинганидан сўнг, чеклов чоралари олиб ташланишига умид билдирди.

Унинг айтишича, мамлакат аҳолисининг 70 фоизи 2021 йилнинг ноябрь ойига қадар эмланиб бўлинади.
«Шу вақтдан бошлаб, биз ҳозир эпидемиологик вазият учун қўйилган чекловлар йўқ шароитда яшай оламиз», дейди Гинцбург.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.