Газ чақнаши ва ис гази хавфининг қандай олдини олиш мумкин? Тавсиялар

Улашиш:

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги масъули Самандар Ҳикматуллаев аҳолига ёнғин, ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши ҳамда ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш мақсадида қатор маслаҳатларни тақдим этди.  Демак улар қуйидагича: 

- Ташқи ҳимоя қобиқлари шикастланган электр сим ва кабеллардан фойдаланманг;

- Электр хўжалигида ортиқча юкланиш ва электр симларнинг қисқа туташувидан содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларнинг олдини олиш лозимлиги сабабли сифат сертификатига эга ҳимоя сақлагичларидан (автоматлардан) фойдаланинг;

- Иситиш печларининг дудбуронларини тозалаш, созлаш ва уларнинг қоида талаблари асосида ўрнатилиши бўйича хизмат кўрсатувчи махсус ташкилотларга мурожаат қилиш ва улар томонидан лозим даражада хизмат турларининг бажарилишига эришинг;

-  Иситиш печларини ҳаддан зиёд қиздириб юборманг;

- Газ ва электр иситиш мосламаларини назорат қилишни ёш болаларга топширманг;

- Газ таъминоти идоралари мутахассисларини жалб этган ҳолда, газ жиҳозларини тафтишдан ўтказиб, уларга техник хизмат кўрсатилишини ташкил этинг;

- Газ ускуналарини улаш бўйича тартиб-қоидаларга риоя қилинг;

- Ёнувчи материалларни газ плиталари устида қуритманг;

- Газ иситиш мосламаларидан хавфсизлик автоматикалари (газнинг ўчиб, қайта келишини назорат қилувчи мослама) орқали фойдаланинг ва уларнинг доимий созлигига эътибор беринг»

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.