Жиззах вилоят ҳокимлигида маънавий-маърифий соҳани ривожалантириш бўйича қилинадиган ишлар муҳокама қилинди

Улашиш:

Жорий йилнинг 19 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда соҳани янги босқичга кўтариш ва бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан видеоселектор йиғилиш баёни тасдиқланиб ижрога йўналтирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган янги устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимлиги кичик мажлислар залида вилоятдаги масъул ташкилот ва идоралар  билан йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокими ўринбосари Л.Аҳмаджонов томонидан масъул ташкилот ва идоралар раҳбарларига вилоятда маънавий-маърифий соҳани ривожалантириш бўйича қилинадиган ишлар бўйича аниқ ва мақсадли топшириқлар берилди.

Шундан сўнг, вилоят ҳокимлиги томонидан вилоятда ёшлар маънавиятини юксалтириш ҳамда маънавий-маърифий соҳада олиб бораётган самарали меҳнатлари учун Республика Маънавият ва маърифат маркази Жиззах вилоят бўлими раҳбари Умарова Иқболой Давлат Хавфсизлиги Хизматининг “Маънавий-маърифий ишлар аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.