Жиззахда ташкил этилган “Ёш ватанпарварлар йиғини”нинг илк босқичи якунига етди

Улашиш:

Жиззах вилояти ҳарбий-маъмурий сектори ҳамда Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги ташаббуси билан 18-25 ёш атрофидаги 200 нафар ёшларни 10 кун муддат давомида жанговар, спорт ўйинлари, маънавий-маърифий тайёргарлик ҳамда касбга йўналтириш бўйича ташкил этилган “Ёш ватанпарварлар йиғини” лойиҳасининг илк босқичи ўз якунига етди.

Ўқув йиғиннинг тантанали якунида Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев, сектор раҳбарлари, ҳарбий округ қўмондонлиги, фахрийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари билан бирга йиғин иштирокчиларининг ота-оналари иштирок этишди.

Маросимда 200 нафар иштирокчиларга касбий маҳоратни оширганлиги тўғрисидаги сертификатлар, шундан 125 нафарига тадбиркорликларини йўлга қўйишлари учун имтиёзли кредит олишга йўлланмалар берилди.
Шунингдек, йиғин давомида ўтказилган спорт мусобақалари ғолибларига вилоят ҳокими, ҳарбий округ қўмондони, вилоят прокурори, ИИБ бошлиғи ҳамда ДХХ бошлиғи кубоги ҳамда эсдалик совғалари тантанли равишда топширилди.

Тадбирда сўз олганлар “Ёш ватанпарварлар йиғини”нинг илк қалдирғочларига билдирилган ишонч ҳақида сўз юритиб, келгуси ишларида омадлар ва фаолияти давомида улкан зафарларга эришишини тилашди.
Якунда вилоят маданият бошқармаси ҳамда ҳарбий оркестр жамоаси томонидан концерт дастурлари намойиш этилди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.