“Шовотландия” кафесига қасддан ўт қўйган шахс ушланди

Улашиш:

Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Қизил Шарқ мавзеси 9А-уй Гулистон кўчасида жойлашган “Шовотландия” кафесида ёнғин содир бўлиб, оқибатида беш нафар фуқароларимиз вафот этганлиги айтилганди.

Тезкор-қидирув тадбирлари жараёнида аниқланишича, бинога қасддан ёнғин етказган шахс жорий йилнинг 27 февраль куни соат 03:30ларда “Матиз” русумли автомашинада манзилга келиб, бино деворларига ўзи билан олиб келган шиша идишдаги суюқликни сепиб, сўнг яна бир идишдаги суюқликни бино ичкарисига отган ва аланга чиқишини кузатиб, ёнғин содир бўлганидан сўнг воқеа жойини яширинча тарк этган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 173-моддаси 2-қисми “б,в” бандлари (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида ушбу жиноят муқаддам ЖКнинг 164-моддаси 4-қисми, 168-моддаси, 3-қисми, 127-моддаси, 3-қисми билан судланган Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида яшовчи С.Ф. томонидан содир этганлиги аниқланиб, ушланган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.