АҚШда ўртача умр кўриш рекорд даражада қисқарди

АҚШда ўртача умр кўриш рекорд даражада қисқарди

2021 йилда америкаликларнинг ўртача умр кўриш давомийлиги 76,4 ёшни ташкил этди. Бу 2020 йилга нисбатан 0,6 йилга кам ва кетма-кет иккинчи йилги пасайиш. Шу билан бирга, 2021 йил учун бу кўрсаткич 1996 йилдан бери энг паст бўлди. Маълумотлар АҚШ Миллий соғлиқни сақлаш статистикаси маркази (НЧС) ҳисоботида келтирилган.

Бошқарма ҳисоботида қайд этилишича, эркаклар учун ўртача умр кўриш 2021 йилда 0,7 ёшга қисқариб, 73,5 ёшни, аёлларники 0,6 ёшга қисқариб 79,3 ёшни ташкил этди.


Ўтган йили АҚШ аҳолисининг ҳар 100 минг нафарига 879,7 ўлим тўғри келди, бу 2020 йилга нисбатан 5,3 фоизга кўп.

Бир йил ичида мамлакатда 3,5 миллион ўлим қайд этилган, бу 2020 йилга нисбатан 80,5 минг кишига кўпдир. Юрак касалликлари (100 минг кишига 173,8 та ўлим), саратон (146,6 та ҳолат) ва COVID-19 (104,1 та ҳолат) ўлимнинг асосий сабабларидан бири бўлиб қолмоқда.

Бундан ташқари, дозани ошириб юборишдан ўлимлар сони сезиларли даражада ошди ва рекорд даражага етди: 2021 йилда деярли 107 минг америкалик ушбу сабабдан вафот этди.

Ҳисоботни шарҳлар экан, НЧС статистика бўлими бошлиғи Роберт Андерсон CNN’га ўлганлар сони асосан пандемия билан боғлиқлигини айтди.

Шундай қилиб, COVID-19 юрак касалликлари сонининг 3 фоизга ва инсульт сонининг 6 фоизга ошишига олиб келган.

Андерсоннинг айтишича, америкаликларнинг ўртача умр кўриш давомийлигининг қисқариши кутилмаган нарса эмас эди. Унинг сўзларига кўра, манзара ижобий томонга ўзгаради ва 2023 йил охирига келиб ўртача умр кўриш пандемиядан олдинги даражага қайтиши мумкин.

Мутахассисларнинг фикрича, COVID-19 пандемияси йилларида бутун дунёда умр кўриш давомийлиги қисқарган.
Агар 2019 йилда бу кўрсаткич 72,8 йил бўлган бўлса, 2020 йилда 72 ёш, 2021 йилда эса 71 ёшни ташкил этган.