Америкалик иқлимшунослар иқлим исишини сезиларли даражада секинлаштириш усулларини таклиф этишди.

Улашиш:

PNAS журнал тадқиқотларида келтирилишича, америкалик олимлар стратосфера қатламида олтингугурт диоксид ёки сулфат аэрозолларини ҳавога пуркаш орқали иқлим исишини секинлаштириш бўйича комютер моделлаштириш маълумотларини тақдим этишди.

Хабарингиз бор, Тонгода отилган вулқон заррачалари тропосфера юқори қатламидан стротосфера сарҳадларига ўтиб, жанубий кенгликдаги кўплаб ҳудудларда бир муддат совиш жараёнини тақдим этганди.

2035 йилдан 2069 йил оралиғида ҳар йили старатосферага 10 млн тоннагача олтингугурт аэрозолларини пуркаш орқали мақсадга эришиш мумкинлиги айтилган. Шунда ҳароратнинг 1 даражагача пасайишига эришиш мумкинлиги прогноз қилинган. 10 млн тонналик аэрозол оғирлиги 1991 йил 20 ва 21 асрдаги энг хавфли Пинатубо тоғида отилган вулқон аэрозол миқдорини ярмига тенг бўлган қийматдир.

Мазкур таъсир бошқа жараёнларнинг ўзгаришини ҳам чуқур таҳлил қилишга етаклайди. Масалан, атмосферага кенг кўламда ушбу таъсир жараёни одамлар турмуш тарзи, саломатлиги, экзотизимга таъсирини чуқур баҳолаш ва моделлаштиришга эҳтиёжни оширади.

Кореалик ва америкалик олимлар гуруҳи SRM моделлаштириш параметрлари орқали буни ўрганишди. 35 йиллик вақт давомида атмосферага таъсирнинг ёмғир, қор ва бошқа метеорологик параметрлар ўзгаришига боғлиқ динамикасини кўриб чиқдилар.

Олимлар олтингугурт диоксид заррачаларни ернинг 15 ва 30 даража шимолий ва жанубий кенгликлари стратосферасининг 21,5 км баландлигида пуркаш орқали иқлим исишини секинлаштириш мумкинлигини таъкидлашди. Мазкур ғоя устида жуда ҳам чуқур ишлар олиб борилмоқда. SRM моделидан бошқа моделлар лойиҳа иқлимни совутиш ўрнига аксинча, иситиб юбориши мумкинлигини кўрсатган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.