Индонезиянинг жанубида вулқон отила бошлади

Улашиш:

Индонезиянинг Ломблин оролида (Лембата) мамлакатнинг жанубий қисмида жойлашган Левотоло вулқони отила бошлади. Бу ҳақда Ғарб ОАВларига таяниб, Интерфакс хабар бермоқда.

Хабар қилинишича, вулқон оғзидан тўрт километр баландликка кул ва тутун кўтарилган. Айни пайтда вайронагарчиликлар ва қурбонлар ҳақида хабар йўқ. Аммо ҳукумат ҳудудга парвозларни тақиқлади ва маҳаллий аэропортни ёпди.

“Аҳолига вулқон кратеридан тўрт километр радиусда бирон ҳаракат қилмаслик тавсия этилади”, дейилади мамлакат Геология агентлигининг хабарида.

Бундан ташқари, расмийлар аҳолини лава оқимларининг пайдо бўлиши ҳақида огоҳлантирган.

ОАВ хабарларига кўра, Индонезия сейсмик хавфли зонада жойлашган бўлиб, Тинч океанининг вулканик олов ҳалқаси деб номланган. Ҳаммаси бўлиб мамлакатда 130 га яқин фаол вулқонлар мавжуд.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.