Жиззах шаҳрида яшаш уйида жинсий алоқа қилишга шароит яратиб берган шахснинг қилмиши фош бўлди

Улашиш:

Жиззах шаҳрида ўтказилган “Тозалаш” тадбирида яшаш уйида жинсий алоқа қилишга шароит яратиб берган шахснинг қилмиши фош бўлди.

Аниқланишича, Жиззах шаҳри, Турон маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи турмушидан ажрашган 1975 йилда туғилган аёл Н.Ҳ. яшаш уйида 50 минг сўм пул эвазига икки шахснинг жинсий алоқа қилишига шароит яратиб берган. Яъни, Ғаллаорол тумани, Бахт маҳалласида истиқомат қилувчи 1984 йилда туғилган Ю.С. билан Бахмал тумани, Новқа қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи 1995 йилда туғилган Б.Э. лар унинг уйида жинсий алоқа қилаётгани маълум бўлган.

Ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.    

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.