Эрон ҳукумати Украина самолёти ҳалокатига нима сабаб бўлганини маълум қилди

Улашиш:

Эронда «Украина халқаро авиалиниялари»нинг Boeing 737 самолёти ҳалокатига двигателнинг ёниб кетиши сабаб бўлган. Meduza’нинг ёзишича, бу ҳақда Эроннинг Йўллар ва шаҳарсозлик вазирлигига таяниб IRNA агентлиги хабар берган.

Вазирлик Boeing’га ракета урилгани ҳақидаги хабарларни рад этган. «Агар самолётни ракета урганида у ҳаводаёқ портлаган бўларди», — деган вазирлик вакили Кассир Низами.

Иорданиянинг Al-Hadath нашри лайнер тасодифан ракета билан уриб туширилган бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзганди: самолёт қулаган тунда Эрон АҚШнинг Ироқдаги иккита ҳарбий базасига ракета зарбалари берган эди. Бу 3 январь куни Бағдод яқинида эронлик генерал Қосим Сулаймонийнинг АҚШ президенти Дональд Трамп буйруғига кўра ўлдирилишига жавобан амалга оширилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.