ДХХ чегарани бузиб Ўзбекистонга кирганларни Тошкент шаҳри ва вилояти ҳамда Жиззахда қўлга олди

Улашиш:

ДХХ Чегара қўшинлари ходимлари Қозоғистондан Тошкент вилоятининг Зангиота тумани орқали, чегарани бузиб ўтган фуқароларни қўлга олди.

Маълум бўлишича, шу йил 28 январь куни соат 21:30 ларда 3 нафар номаълум шахс чегарани бузиб ўтган. Шундан сўнг уларни қидириб топиш бўйича тезкор ишлар бошланган.

Дастлаб чегарани бузган Ш.Н. исмли аёл ўша куни соат 23:30 да Тошкент шаҳрида ушланган. У айбига иқрор бўлган ва унинг кўрсатмасига биноан қолган икки нафар шахс қидируви бошланган. Шундан сўнг 29 январ куни соат 01:20 ларда Жиззахда сурхондарёлик Д.Б. ҳам ушланган. Ушлангандан сўнг у ҳам айбига иқрор бўлди.

Учинчи шахс эса уларни таксида олиб кетган ҳайдовчи ёрдамида топилди. 29 январ соат 07:30 ларда учинчи чегарани бузиб ўтган Р.М. Қуйи-чирчиқ тумани “Маданият” аҳоли яшаш пунктида қўлга олинди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.