Кексалар умрини узайтириш йўли топилди

Улашиш:

 АҚШнинг JAMA Internal Medicine илмий нашри маълумотига кўра, олимлар  кексалар умрини узайтириш усулини топишди.

АҚШнинг саратон касаллиги бўйича миллий институти тадқиқотчилари ўсимлик оқсиллари истеъмоли кексалар ҳаётини узайтиришини аниқладилар, деб ёзади "hudud24.uz".

Тадқиқотлар 16 йил давомида олиб борилди ва унда 50 ёшдан 71 ёшгача бўлган 180 минг аёл ва 237 минг эркак иштирок этди.

Олимларнинг хулосаларига кўра, ўсимлик оқсили истеъмол қилаётган кишиларнинг умри ўртача 5 % дан кўпга узаяётган экан.

Тадқиқотлар натижасида олинган маълумотларга кўра, олимлар кекса ёшдаги кишиларга ўз овқат рационларидаги мол гўшти оқсилини  ўсимликларнинг протеинлари билан алмаштиришни таклиф этишди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.