Наҳотки! Қатл қилинган эронлик жангчи ўлимидан олдин 74 та дарра урилган

Улашиш:

АҚШ эронлик жангчи Навид Афкарининг қатл қилинишини қоралади.

“МИР 24” телеканали хабарига кўра, ўлим жазоси бир кун олдин амалга оширилган спортчи ҳукуматга қарши ҳаракатлар ва қотиллик каби 20 та жиноятда айбдор деб топилган.

Қатл қилишдан олдин эса 74 дарра урилган.

Навид Афкари ва унинг икки акаси 2018 йилда норозилик намойишларида қатнашган. Ўша тартибсизликлар пайтида эса хавфсизлик ходими ўлдирилган. Ушбу жиноятнинг айблови ўлим жазосига сабаб бўлган.

Жангчининг оиласи Навиднинг турли қийноқ ва таҳдид остида айбига иқрор бўлганига амин.

Дунё бўйлаб одамлар Эрон ҳукуматига афв этиш учун мурожаат қилишди. Ҳатто АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам жазони ижро этмасликка чақирди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.