Қашқадарёда “ўз отаси томонидан зўрланган қиз” воқеаси ўрганилди

Улашиш:

Қашқадарёда вояга етмаган қиз ўз отаси томонидан мунтазам тарзда жинсий зўрлаб келингани билан боғлиқ хабарлар тарқатиб кенг муҳокамага сабаб бўлганди.  

“Jahon.uz” манбаси маълум қилишича, Қашқадарё вилояти Косон туманида “Арабхона” МФЙда яшаб келган, тўрт фарзанднинг отаси бўлган 40 ёшли С.А. ўз қизини зўрлаб келгани сабабли эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Айни пайтда  Ёшлар ишлари агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси масъуллари қизнинг хонадонида бўлишгани ҳақида хабар берилди. Расмийлар хонадон эгалари билан мулоқот қилиб, воқеанинг туб моҳиятини ўрганишди.

Ёшлар ишлари агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси Aхборот хизматининг маълум қилишича, вояга етмаган қиз отаси томонидан зўрланмаган. Айтилишича бу ҳолат ҳозирда атрофлича ўрганилмоқда.

Aгентлик вакиллари қизга яқиндан ёрдам бериш мақсадида уни “Ёшлар дафтари” бўйича рўйхатга тушириб, иш билан таъминланишига амалий ёрдам кўрсатиш бўйича иш олиб бормоқда. Оилада имконияти чекланганлар борлигини ҳисобга олган ҳолда Агентлик томонидан хонадон эгаларига яшаш жойини таъмирлаш мақсадида молиявий ёрдам кўрсатиш, психологик тренинг ўтказиш ҳамда Қарши шаҳридаги “Дипломат” ўқув марказида бепул таълим олиш таклифлари ҳам берилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.