Шароф Рашидов тумани "KPI”ни жорий этишга тайёрланмоқда

Улашиш:

Шароф Рашидов тумани ҳокими ўринбосарлари фаолиятида натижадорлик ва самарадорлик кўламини кенгайтириш ҳамда улар фаолиятига аниқ ўлчов индикаторлари билан холис баҳо бериш тизими яъни энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тизимини синов тариқасида жорий этиш устида иш олиб борилмоқда.

Бу борада дастлаб, маҳаллий ҳокимлик вакилларида мазкур тизим доирасидаги тушунчалар, тизимни жорий этишдан кўзланган мақсад, мазмун-моҳиятини тушунтириш учун жорий йилнинг 26 октябрь куни Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Жиззах вилояти филиали мутахассислари иштирокида Шароф Рашидов туманида семинар ташкил этилди.

Унда туман ҳокими ўринбосарларига ўз фаолият йўналишларидан келиб чиқиб шаклланадиган кўрсаткичларнинг мазмун-моҳияти, шаклланиш манбаси ва уларни тақдим этувчи масъул ташкилотлар тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, семинарда иштирокчилар билан бирга мазкур янги баҳолаш тизимини жорий этиш борадасидаги фикр-мулоҳазалар ҳамда таклифлар муҳокама қилинди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.