Арнасой тумани ҳокимлиги "KPI" тизими бўйича ишлашга тайёр

Улашиш:

Арнасой тумани ҳокимлигида “Маҳаллий ҳокимликларда ҳоким ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолаш" тизимини жорий этиш юзасидан ўқув семинари ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали томонидан туман ҳокими ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолашга хизмат қилувчи индикаторлар мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилди ҳамда иштирокчилар билан бирга бу борадаги фикр ва таклифлар муҳокама қилинди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.