Мексиканинг Гуанахуато штатида полициячилар пинҳона кўмиб юборилган 59 кишининг жасадини топишди. Бу ҳақда «Daily Mail» хабар берди.
Октябрнинг бошларида дўконлардан бирида номаълум кимсалар томонидан ўғирлаб кетилган мексикалик 24 ёшли модель Есения Альварадонинг мурдаси топилгани тўғрисида хабар бергандик. Альварадонинг мурдасидан ташқари қабрдан яна камида олти кишининг қолдиқлари чиққан. Мурдаларнинг шахсини аниқлаш учун ДНК-экспертизасини ўтказишга тўғри келган. Полиция оммавий қабр топилган ер эгаларини қўлга олишган. Улар наркокартеллар билан алоқадорликда гумон қилинмоқда.
Май ойида оммавий ахборот воситаларида Мексиканинг Халиско штатидаги фермалардан бирида одамлар оммавий дафн этилган қабр топилгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Ферма Эль-Сальто муниципалитети Ла-Пьедрера манзилгоҳида жойлашган. Қидирув ишлари натижасида камида 25 кишининг жасади топилган. Бундан ташқари, уларнинг ёнида бешта қоп ҳам чиққан. Уларнинг ичида ҳам одам қолдиқлари бўлганлиги тахмин қилинмоқда.