Чойнинг COVID-19га қарши курашиш хусусияти аниқланди

Улашиш:

Япон биологлари томонидан ўтказилган тадқиқот натижасига кўра, чой барглари таркибидаги учувчан бирикмалар SARS-CoV-2 зарраларини зарарсизлантириш хусусиятига эга.

Чунки чой таркибидаги катехинлар ва бошқа моддалар коронавирус зарраларининг фаоллигини сусайтириши, уларни зарарсизлантириши ёки соғлом ҳужайраларга кириб бориш жараёнини секинлаштириши мумкин. Бундай хусусиятларга қора чой ҳам, кўк чой ҳам бирдек эга.

Нашрнинг таъкидлашича, чойнинг учувчан моддалари инсон танасида қандай ҳаракат қилиши ҳозирча номаълум. Бунинг устига, тадқиқот чой компаниялари томонидан молиялаштирилган бўлиб, бу унинг натижаларига таъсир кўрсатган бўлиши мумкин.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.