Сингапурда янги туғилган чақалоқларда COVID-19’га қарши антитана аниқланди

Улашиш:

Ҳомиладорлик пайтида COVID-19’га чалинган аёлларда касаллик бошқалардаги ўртача кўрсаткичдан оғирроқ ўтмайди, уларнинг фарзандлари эса коронавирусга қарши антитана билан туғилади. Бу ҳақда Сингапурда ўтказилган тадқиқот натижаси гувоҳлик бермоқда, деб ёзади «Интерфакс» Guardian’га таяниб.

Ноябрь ойида Сингапурда SARS-CoV-2 коронавирусига қарши антитанага эга чақалоқ туғилгани ҳақида хабар берилган эди. Чақалоқ касалликка чалинмаганди. Ушбу антитана унда қанча муддат сақланиб туриши ва у чақалоқни инфекциядан етарлича ҳимоя даражаси билан таъминлай олиш-олмаслиги ҳозирча номаълум.

Тадқиқот 16 нафар аёлда ўтказилган. Ҳозирча ҳеч бир ҳолатда вирус онадан болага ўтмаган. Аксарият оналар касалликни енгил ўтказган. Ёши катта ва ортиқча вазнга эга аёллардагина касаллик оғир ўтиши ҳолати кузатилган. Аёлларнинг барчаси соғайган.

Тадқиқот натижалари нашр этилишига яқин унда иштирок этган аёлларнинг беш нафари ўғил фарзанд дунёга келтирган, чақалоқларнинг барчасида антитана бўлган. Аёлларнинг икки нафари боласидан айрилган. Тадқиқотчилар бу касалликдан кейинги асоратларнинг оқибати эканлигини истисно этмаган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.