Гризманн уйғурларни таъқиб қилишда айбланган Huawei билан келишувни бекор қилди

Улашиш:

«Барселона» ҳужумчиси Антуан Гризманн гаджетлар ишлаб чиқарадиган Хитойнинг Huawei компанияси билан шартномасини бекор қилганини эълон қилди. У бу ҳақда инстаграмдаги саҳифасида маълум қилган.

Huawei компанияси уйғурларни ўз фабрикаларида мажбурий меҳнат асосида ишлатганликда айблангач, франциялик футболчи Хитой компанияси билан имзоланган шартномасини бекор қилишга қарор қилди. Шунингдек, Huawei уйғурларни таъқиб этиш ва улар ҳақидаги жосуслик маълумотларни Хитой ҳукуматига етказиб берганликда айбланмоқда. 

Australian Strategic Policy Institute (ASPI) тадқиқот институтининг 2020 йилнинг март ойида эълон қилган ҳисоботларига кўра, Хитой ҳукумати энг камида 80 минг нафар уйғурларни Huawei, Apple, BMW, Nike, Samsung, Sony ва Volkswagen сингари халқаро компанияларнинг 83та фабрикасида мажбурий тарзда ишлатиб келгани маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Арсенал» яримҳимоячиси Месут Ўзил Хитой ҳукуматини Шарқий Туркистоннинг туб аҳолиси саналмиш уйғурларга нисбатан қийноққа солиш сиёсати ва уларнинг диний ҳамда маданий ҳуқуқларини чеклашда айблаганди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.