Ҳамшира, шифокор ва ўқитувчилар маоши бир неча бараварга оширилади – вазир ўринбосари

Улашиш:

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Амрилло Иноятов 2021 йилда ҳамшира, шифокор ва ўқитувчиларнинг маошлари бир неча баравар оширилишини маълум қилди. Бу ҳақда «Gazeta.uz» хабар берди.

«Бу оғриқли савол… Сизни ишонтириб айтаман, муҳтарам Президентимиз айтдилар, яқин кунларда, яқинлашиб келаётган 2021 йилда ҳамшира, шифокор ва ўқитувчиларнинг иш ҳақи бир неча баравар оширилади», — деган вазирнинг биринчи ўринбосари.

У, шунингдек, хориждаги ўзбекистонлик мутахассисларни ватанга қайтариш масаласига ҳам тўхталиб ўтган.

«Улар чет элдаги қулайликлар туфайли мамлакатни тарк этишди. Уларни қайтаришнинг ягона усули — яхши иш ҳақи бериш. Яқинда Президент биз бирламчи тиббий ёрдам шифокорларининг иш ҳақини 1000 долларга кўтарамиз, деб эълон қилди. Шунда улар ўзлари қайтиб келишади. Агар Африкада улар ўртача 3000 доллар маош олса, бу ерда 1000 доллар коэффициенти бўйича бу иш ҳақига тенг бўлади. Биз эндигина оёққа тураётган янги мамлакатмиз», — деган Амрилло Иноятов.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.