Дам олиш кунлари совуқ чекиниб, кунлар илий бошлайди — «Ўзгидромет»

Улашиш:

Республика Гидрометеорология хизмати дам олиш кунларида кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Ўзбекистон ҳудудларида узоқ вақт сақланиб турган қатламли булутлар зичлиги бузилиши бугунги кундан бошланди. Ниҳоят қуёш чиқди, кундуз кунги ҳарорат кўтарила бошлади, аммо бугун кундуз куни ҳарорат ҳали ҳам манфий бўлади.

Куннинг ўртасига келиб, ҳаво 2-4 даража совуқ бўлади.

Дам олиш кунлари антициклоннинг совуқ периферияси бузилиши давом этади ва якшанба кунига келиб, юқори босим майдони Ўзбекистон ҳудудидан бутунлай чиқиб кетади.

Кечалари ҳарорат кўтарилиши секинроқ бўлади, кундуз кунлари эса тезлашади.

Якшанба куни кечалари совуқ 1-6 даражагача бўлади, кундуз кунлари эса қуёш ҳавони 7-10 даража илиққача иситади. Ниҳоят ҳарорат меъёрий қийматларга яқинлашади.

Шу кунларда ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, асосан бироз булутли бўлиши кутилмоқда. Республиканинг баъзи жойларига асосан кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

Ушбу даврда тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.