Бухорода юк машинаси иссиқ асфалт билан бир инсоннинг устига ағдарилиб тушди

Улашиш:

Бухоро шаҳрида 10 январь куни иссиқ асфальт ортилган юк машинаси эркакнинг устига ағдарилиб кетгани хабар қилинди. Бухоро вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

Маълум қилинишича, воқеа 10 январь куни соат 16:35 атрофида Бухоро шаҳрининг Баҳовуддин Нақшбанд кўчаси Амир Темур мавзесида жойлашган 25-уй ёнида содир бўлган. Хабарда юкхонасига иссиқ асфальт ортилган «HOVO» русумли юк автомашинаси шу ҳудудда ободонлаштириш ишларини олиб бораётган ходимнинг устига ағдарилиб кетгани айтилган. Бу ҳолатни кўрган бошқа бир аёл ҳушини йўқотиб, ерга йиқилиб тушган. Атрофдаги фуқаролар тўкилган асфальтни ковлаб, юк тагида қолиб кетган ходимни қутқариб олган.

Дастлаб юк кўплигидан унинг оёғини чиқара олмаган. Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва тез ёрдам етиб келганидан сўнг фуқаро билан қазиб олинган. Фуқаро ва ҳушини йўқотган аёлга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага жўнатилган. Ҳудудда яшовчи аҳолининг сўзларига кўра, мазкур бахтсиз ҳодисага сабаб йўлак остида қолдириб кетилган ковак бўлган. Бундан бир неча кун аввал худди шу ерда марказий сув қувури ёрилган ва сувоқова ташкилоти муаммоларни бартараф этиш мақсадида йўлак остини қазиган ҳамда йўлак юзаси кўмиб кетилган. Ушбу носоз йўлакдан ҳаракатланган юк машинаси эса йўлнинг ўша қисми мўртлиги сабабли бир инсоннинг устига ағанаб тушган.

Эслатма: Бизнинг таклифимиз барча ташкилотларда, хусусан йўл-қурилиш соҳасида ходимлар учун техника хавфсизлиги қоидалари юзасидан машғулотлар ташкил этиш керак. 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.