Жиззахда янги қурилган кўп қаватли бино қулаб тушганлиги ҳолати юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув натижасига кўра Жиззах вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 207-моддаси (Мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят иши қўзғатилди.
«Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», - дейилади Бош прокуратура хабарида.