Мирзачўлда гиёҳвандлик ўсимлигини экиб парваришлаган фуқаро жазога тортилди

Улашиш:

Судланувчи Ж.Мастонов (исм шарифи ўзгартирилган) 54 ёшида қабиҳ ишга қўл урди. Фарзандлари ва невараларига бош бўлиб бирор-бир фойдали иш қилиш ўрнига, 2019 йилнинг октябрь ойи охирларида Мирзачўл туман “Абай” фермер хўжаликлари уюшмаси ҳудудидаги қаровсиз ер майдонидан ўтувчи лоток ёнидан ёввойи ҳолатда ўсувчи гиёҳвандлик ўсимлиги барг, поя ва уруғидан тахминан 10 грамм миқдорда йиғиб олди. Йиғиб олинган гиёҳвандлик ўсимлигини қуритиб, ўзи истеъмол қилиши учун уйининг омборхонасидаги темир сандиқда сақлаб қўяди. 2019 йилнинг октябрь ойидан 2020 йил март ойига қадар бўлган вақт оралиғида истеъмол қилиб келган, гиёҳвандлик ўсимлигининг уруғини 2020 йил март ойида ҳовлисининг кўзга ташланмайдиган жойига экиб парваришлаб келган.

Ушбу ҳолат жорий йилнинг май ойида Мирзачўл туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан “Қорадори-2020” кенг қамровли тадбири давомида аниқланиб, унинг яшаш уйи ҳовлисидан 8 туп гиёҳвандлик ўсимлигига ўхшаш ўсимлик тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинади. Дастлабки суриштирув ҳаракатлари давомида Ж.Мастоновга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 270-моддасининг 1-қисми ва 276-моддасининг 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилиб, Мирзачўл туман жиноят суди томонидан тегишли жазо чораси қўлланилди.

Албатта унга нисбатан қўлланилган жазо чорасидан ўзига тегишли хулоса чиқариб, фойдали ишлар билан шуғуллунишига туртки бўлишига умид қиламиз.   

 

Мақсуд Райимов - Жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман судининг раиси                                                         

 

 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.