Жорий йилнинг 17 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг раислигида суд ҳужжатлари ижро этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Селектор йиғилишида Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига келиб тушаётган ижро ҳужжатлари бажарилмай қолаётганлиги ва бунинг натижасида мамлакатимизда кўплаб ижтимоий масалаларни ҳал этилишига салбий таъсир кўрсатилаётганлиги таъкидланди.
Унга кўра, суд ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини ошириш бўйича Республика кенгаши ва ҳудудий кенгашлар ташкил этилди, бу ишчи гуруҳ таркибига Бизнес-омбудсман ва унинг ҳудудудий ходимлари ҳам киритилди.
Республика ва ҳудудий кенгашларнинг асосий вазифалари мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида зиддиятли ва низоли ҳолатларни келтириб чиқарадиган сабаб ва омилларни аниқлаш, уларни бартараф этиш чораларини кўриш, ёрдамга муҳтож ва оғир аҳволга тушиб қолган қарздорларнинг манзилли рўйхатларини тузиб ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш деб белгиланди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан Бизнес омбудсманга давлат даромадига ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари юзасидан тадбиркорлик субъектларининг қарзлари бўйича ижрони кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш тўғрисида мурожаат этиш ҳуқуқи ҳам берилди.
Тадбиркорларга қарзларини бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилса, у ўз фаолиятини ўзлуксиз давом эттиради, шу билан бирга давлат олдидаги қарзларини ҳам тўлаб боради ҳамда мавжуд иш ўринларини сақлаб қолади.
Авваллари тадбиркорлар томонидан давлат даромадига ундириладиган қарздорликни тўлаш муддатини кечиктириш юзасидан Бизнес-омбудсман девонига кўплаб мурожаатлар қилар эдилар. Бироқ, Бизнес-омбудсманда бу каби ваколат бўлмаганлиги сабабли, тадбиркорларни қийин вазиятдан олиб чиқишда амалий ёрдам берилмасдан қолишига сабаб бўлар эди.
Ҳозирда Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан бутун вилоят миқёсида давлат даромадига ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари юзасидан ёрдамга муҳтож ва оғир аҳволга тушиб қолган тадбиркорларни аниқлаш бўйича хатлов ишлари амалга оширилмоқда.
Хатлов натижасида ёрдамга муҳтож ва оғир аҳволга тушиб қолган тадбиркорларга нисбатан чиқарилган ижро ҳужжатларини бўлиб-бўлиб тўлаш ёки ижрони кечиктириш бўйича судларга илтимосномалар киритилиши таъминланади.
Шунингдек, Президентимиз жорий йилнинг 28 октябрь куни ўтказган видеоселектор йиғилишида Тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолини ишбилармонликка кенг жалб этиш Давлат активларини хусусийлаштириш, Тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари олдидаги вазифаларни аниқ белгилаб давлат корхона ва активларининг ҳақиқий эгаларини топиб, уларни тўлиқ қувватда ишлатиш, маҳсулот ҳажми ва иш ўринларини кўпайтириш, солиқ базасини кенгайтириш йўналишида бир қатор топшириқлар берилди.
Хусусан, Савдо-саноат палатаси ва Бизнес-омбудсман тадбиркорларга олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида республикада тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш тизими орқaли яратилган имкониятлардан фойдаланган ҳолда, уларни давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш ва хусусийлаштириш жараёнларида кенг жалб қилиш вазифаси юклатилган.
Биргина Бизнес-омбудсман томонидан “Фарғона тадбиркори –ислоҳатчи” концепцияси доирасида Республикадаги барча Давлат мулки объектларини сотилиши бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, Республикада бўш турган объектлари сони жами 1 616 та эканлиги, шундан 691 та давлат мулки, 925 таси хўжалик жамиятларига тегишли объектлар эканлиги, бугунги кунда эса мазкур давлат мулки объектларининг 314 таси савдога чиқарилмаганлиги аниқланди.
Мазкур давлат мулки объектларини электрон савдоларга чиқариш юзасидан Вакил томонидан жами 40 га яқин таъсир чораси, 150 та давлат мулкини объектларини электрон савдога чиқариш, салоҳиятли инветорлар томонидан харид қиймати, инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларини белгилаш бўйича инвесторларга берилиши ёки мазкур объектлар юзасидан йўл ҳариталарини тасдиқлаш бўйича маҳаллий ҳокимликлар ва вазирликларга Вакил томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда тақдимномалар киритилди.
Киритилган Тақдимномаларга асосан маҳаллий ҳокимликлар ҳамда вазирлик ва идоралардан олинган маълумотларга асосан
93 та давлат мулки объектларининг 64 таси электрон савдога чиқарилди, 1 таси салоҳиятли инветорлар томонидан харид қиймати, инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларини белгилаш бўйича топширилди, 6 та давлат хусусий шерикчилиги асосида тадбиркорга топширилган бўлса, 22 таси самарали фойдаланиш бўйича йўл ҳариталар олинди.
Қолган 45 та давлат мулки объектларини электрон савдога чиқариш бўйича Вакил девони ходимлари томонидан ишлар олиб борилмоқда.
Шу билан бирга Президентимизнинг 2020 йил 27 октябрдаги “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан Бизнес-омбудсман, Бош прокуратура билан биргаликда давлат акция пакетлари (улушлари)ни сотиб олган инвесторларнинг, шу жумладан миноритар акциядорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини, уларни жамият бошқарув органида иштирок этишида тўсқинлик қилувчи ҳолатлар аниқланганда қонунчиликда белгиланган қатъий чоралар кўриш ваколати берилди.
Давлатимиз томонидан яратилаётган бу каби имкониятлардан тадбиркорларимиз ўз вақтида ва унумли равишда фойдаланишига чақириб қоламиз.
Асилбек Эргашев - Бизнес Омбдусман девони
етакчи инспектори