Бухорода дала шийпонида фоҳишахона ташкил қилган шахс қилмиши фош этилди

Улашиш:

Бухоро вилоятининг Жондор туманида ўзига тегишли дала шийпонида фоҳишахона ташкил қилган шахс қилмиши фош этилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Жалолов хабар берди.

Аниқланишича, Жондор туманининг «Ойтуғди» маҳалласида яшовчи 45 ёшли фуқаро А.Б. меҳнат қилмай даромад топиш мақсадида дала шийпонида фоҳишахона очган.

Жондор туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида фуқаролар Н.Х. ва М.Х.лар мазкур дала шийпонда ахлоқсиз ҳолатда қўлга олинган. Фуқаро А.Б. уларнинг жинсий алоқада бўлиши учун 100 минг сўм пул эвазига шарт-шароит яратиб бергани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жондор тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан фуқаро А.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисми (қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.