Пиротехника сабаб олтита хонадонда ёнғин юзага келди – ИИВ

Улашиш:

Ўзбекистонда Янги йил мавсуми вақтида пиротехника воситаларидан фойдаланиш оқибатида 120 дан ортиқ одам жароҳат олган, олтита хонадонда ёнғин юзага келган. Бу ҳақда ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов фуқароларга йўллаган мурожаатида маълум қилди.

Унинг қайд этишича, 12 миллион донадан ортиқ пиротехника маҳсулотлари мусодара қилинган, 258 киши маъмурий, 17 киши эса жиноий жавобгарликка тортилган. Шунингдек, яна 1048 та ҳолат бўйича ҳужжатлар судларга ва бошқа органларга қонуний чора кўриш учун йўналтирилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.